27 июнь — Италиялик таниқли ёзувчи, Нобель мукофоти соҳиби Луижи Пиранделло таваллуд топган кун
Бугун Голишнинг хаёлига ажойиб бир фикр келди. У дўсти Ленци билан фикрини ўртоқлашиш учун ошиқа бошлади. Икки дўст – кўча чироғининг устунига суянганча нигоҳларини бир-бирларига қадаб, нима демоқчи бўлганларини тушунар ва кулгидан оғзиларининг таноби қочарди. Улар гапираётган сўзларини бузиб талаффуз қилганча бир тўхтамга келдилар, Голиш ҳассасини кўтариб кўчадаги извошчини имо билан чақирди. Извошчи аввал биттасини, сўнг иккинчисини аравага чиқарди, мана энди улар Испания майдонида истиқомат қилаётган Надинаникига меҳмонга кетмоқда эдилар. Davomini o'qish