22 апрел — ўзбек ҳужжатли киносининг асосчиларидан бири Малик Қаюмов туғилган кун
Ўзбекистон ҳужжатли киносининг асосчиларидан бири Малик (Абдумалик) Қаюмов (1911—2010) умри давомида икки юздан ортиқ фильмни суратга олган, улар орасида «Паранжи», «Қудратли тўлқин», «Олтин тўй», «Ўн уч қалдирғоч», «Тожихон билан учрашувлар», «Хива – тўрт дарвозали шаҳар», «Инсониятнинг беш қўли», «Баҳордан баҳоргача» ва бошқа фильмлар бор. У узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистон кинематографистлари уюшмасига раҳбарлик қилган,кўплаб халқаро ва миллий мукофотларга сазовор бўлган. Қуйида Малик Қаюмовичнинг ўз ҳаёти ҳақидаги ҳикоясини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Davomini o'qish