Мозий қўшиқларини айтиб ўтадиган Амударё Манзуранинг ҳовлисига яқин жойдан қайрилиб кетади. Дарёга чўмилиб- кўмилиб тушадиган осмондаги ой ҳам аввал Манзуранинг уй деразаларидан мўралаб ўтади, шаҳарни тандирдек қизитиб юборадиган қуёш йилнинг ўн икки ойида ҳам унга эргашиб юрадигандек туюлади. Йўқса, шеъру бадиҳалар ижод қилишга қўли тегмайдиган, уй рўзғоридан, болалару неваралар ташвишидан ортмайдиган аёл уч- тўрттта китобни қаердан ёзарди?! Davomini o'qish