Mario Benedetti. Yashil piyola

032    Асар том маънодаги психологик ҳикоя бўлиб, бошдан охиригача ўқувчи диққатини сусайтирмайди. Ёзувчи иложи борича қаҳрамонлари ички оламини тасвирлашдан қочади, воқеаларга аралашмайди. Ҳикояда худди ҳеч нарса бўлмаётгандек. Ваҳоланки, инсон ички дунёсидаги қилча ўзгариш ва кечинмаларни нозикфаҳм ўқувчи қийналиброқ бўлса ҳам таҳлил қилиб боради ва беихтиёр ҳикоянинг иштирокчисига айланади. Оилада вужудга келган таранг асабий вазият, аёлнинг объектив сабабларга кўра ёмон йўлга кириб кетиши натижасидаги ҳолатлари ниҳоятда синчковлик билан қаламга олинган. Davomini o'qish

Mario Benedetti. Lotin Amerikasining adabiy pasporti

034    Кўпчилик Кортасарни “Классиклар ўйини” романига қадар яхши ёзганини ва унинг асарларига сиёсий мавзулар аралашгач ёзувчининг савияси ўта даражада тушиб кетганини айтиб чиқишлар қила бошлади. Аммо Кортасар бу танқидларга парво қилмай ёзаверарди. Негаки у ҳозир ёзаётганларининг буткул бошқача услубда эканини, буларни ўша танқидчилар ҳали тушуна олмаётганини билиб турарди. Davomini o'qish