Ёзнинг бошларида боғнинг аёғдаги қизил жаноқи олмалар пишди. Хожам гарчи нафсига бандиликдан қутилган бўлсада, лекин бу қизил олмаларнинг пишишини сабирсизлик билан кутади. Нечукдир уларни ёлғиз Бобораҳимга тердиради. Бобораҳимдан ўзганинг қўли теккан олмани эмайди. Шунинг учун савр ойи ўтгач, Бобораҳимни йилқидан озод қилади ва уни таҳсилга ўтқазади. Davomini o'qish
Teglar: Mashrab
Abdusattor Jumanazar.“Mabdai nur” va kalavaning ikki uchi
Мақоламиз Машраб ва “Мабдаи нур” асари муаммосига оиддир. Бу масалага икки сабабга кўра тўхталдик. Аввало, Ҳерда Ҳенкел жамғармаси билан Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ходимлари ҳамкорлигида қўлёзма асарлар электрон каталогини тузишда “Мабдаи нур”, “Кимйо” ва “Ғазалийоти эшон Машраб” каби шеърлар тўпламига дуч келиб, уларни аниқ ва батафсил тавсифлаш зарурати пайдо бўлди. Иккинчидан, “Мужаддидийларнинг Бухоро хонлиги маърифий ҳаётида тутган ўрни” мавзусидаги тадқиқотда Рўзибой Машраб мужаддидийлар сафида учради. Davomini o'qish
Munojot Yo’lchiyeva. Suhbat & Qo’shiq (Derman -Mashrab g’azali).
Асл нарса доимо бебаҳо ҳисобланади. Бизнинг мақом намуналаримиз, мумтоз наволаримиз инсонни руҳан поклайди, юксалтиради. Тингловчининг қалби ва онггида олижаноблик, ирода, сабр-қаноат, ҳалоллик сингари эзгу фазилатларни шакллантиришга хизмат қилади. Ўзбекистонга келган сайёҳ бу ажиб диёрнинг бой тарихи, маънавий мероси, санъати ва маданиятига, албатта, мафтун бўлиб қолади. Davomini o'qish
Bahodir Sodiqov. Bir «devon» bahonasida & Boborahim Mashrab. Mehribonim, qaydasan. Devon
Машраб истеъдоди чақмоғи билан ўз замонаси – тунни ёрита билди. Бу ёруғда Машраб кўп одамлар ва кўп нарсаларни кўрди. Бу ёруғда одамларни ва одамлар Машрабни кўрдилар! Бу чақмоқ Машраб истеъдодини замонлар оша ёритиб турибди. Машраб ўзининг оташ тўла ижоди билан “ишқ аҳлига ўтлуғ юрагини даҳан” – дарвоза этди: софдил, покиза, ҳалол ва диёнатли одамлар “Кўнглиға бир ўт қалаб” ўтди, ниҳоят “кечасин ичидаги чақмоғи” бўлди. Ўз замонида одамлар қалбига қаланган бу ўт асрлар оша аланга олиб ҳозирги ёруғ кунларимиз кишиларининг дилларида ёнаяпти, демак яшаяпти. Davomini o'qish
Mashrab & Yalla (Farrux Zokirov). O’rtar
AGAR OSHIQLIG’IM AYTSAM
Mashrab g’azali
Agar oshiqlig’im aytsam, kuyub jonu jahon o’rtar,
Bu ishq sirrin bayot etsam, taqi ul xonumon o’rtar.
Kishiga ishq o’tidin zarraye yetsa, bo’lur giryon,
Bo’lub besabru betoqat, yurak-bag’ri chunon o’rtar.
Davomini o'qish