Matnazar Abdulhakim. So’z, avvalo, amaldir…

011
20 февраль — Шоир Матназар Абдулҳаким (1948-2010) таваллуд топган кун.

Нима бўлгандаям, Сўз, аввало, амал. Шунинг учун ҳам сўз — бахт, шунинг учун ҳам сўз — кулфат. Батафсилроқ айтадиган бўлсак, айтилган сўз бир кун келиб бажарилиши, бажарилган амал бир кун келиб айтилиши мумкин. Сўзнинг қудрати ана шунда. Айтишларича, одамзод туғилганидан сўнг беш йилда гапиришни, олтмиш йилда тилини тийишни ўрганиб олар экан. “Беш” ва “олтмиш” йиллар, албатта, рамзий. Бу фурсат қанча барвақт бошланса, яъни одам сўз масъулиятини қанча эрта англаб етса, шунча яхши. Davomini o'qish

Shayx Najmiddin Kubro. Ruboiylar.

011
Машҳур шайх, йирик тасаввуф олими, халқ қаҳрамони ва оташнафас шоир Нажмиддин Кубро (1145—1221) Хива яқинидаги ҳозирги Саёт қишлоғида туғилган. Унинг тўлиқ исми — Аҳмад ибн Умар Абулжанноб Нажмиддин ал-Кубро ал-Хивақий ал-Хоразмий. «Шайхи валийтарош» — «Авлиёлар етиштирадиган шайх» номи билан шуҳрат қозонган бу улуғ инсон тасаввуфдаги машҳур кубравия тариқатига асос солган. Бу тариқат аҳллари хуфия зикрни тарғиб этганлар. Кубравия таълимоти асосан Марказий Осиё ва қисман Эронга тарқалган (Шайх Кубронинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот олишни истасангиз,Хуршид Давроннинг «Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро тушлари» асарини мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Alisher Navoiyning bir g’azaliga ikki sharh.

272

      Алишер Навоийнинг ҳар бир инсон шахсига нақадар буюк аҳамият берганлиги, қанчалик залворли юк ортганлигини таъкидлаб қўйиш лозим. Инсоннинг, ҳар бир шахснинг ўзи алоҳида бир оламгина бўлиб қолмасдан, балки «Ўн саккиз минг олам ошуби»нинг соҳиби эканлиги буюк шоиримизнинг бу борадаги ўзига хос кашфиётидир. Биз ҳар лаҳзада дунёга неча минглаб одамлар келиши ва ҳар лаҳзада қанчадан-қанча гўзаллар ўн саккиз ёшга қадам қўйишларини, бир ўйласак ва ҳар биттасининг бошида ўн саккиз минг оламда содир бўлаётган ғалаёнлар мавжудлигини фикр қилсак, буларнинг барчаси ва булардан ташқари Навоий лирик қаҳрамони томонидан васф этилаётган ўн саккиз минг олам муаммоларини ўз бошига жам қилган маҳбубанинг зоҳирий ва ботиний кўрки нақадар бетимсол эканлиги аён бўлади. Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev. Yashab o’tdi yonimizda uch shoir.

099
Ҳалоллик – ғирромликнинг зидди, инсонни ҳаётлигида ҳам ва, айниқса, дунёдан ўтганидан кейин юксак инсоний мартабада хотирлашга боис бўлгучи фазилат. Инчунун ижоддаги ҳалоллик ижодкор умрини авлодлар силсиласида мудом пойдор этгувчи сифат – хусусият. Камина назарда тутаётган уч шоир – “уч аламкаш”, “уч қаландар”, “уч биродар”, “уч навойи”, “уч вафойи” – Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон, Матназар Абдулҳаким, назаран, худди шундай ижодкорлар эди. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. She’rlar

Ashampoo_Snap_2018.02.20_14h00m01s_001_.pngТаниқли шоир ва таржимон Матназар Абдулҳаким 20 феврал куни 65 ёшга тўлган бўларди.

   Ҳозирги адабий жараёнда фаол иштирок этиб, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Юсуф каби ўзидан эзгу ном ва безавол ижодий мерос қолдирган шоирлардан бири – Матназар Абдулҳаким (1948-2010) эди. Матназар Абдулҳаким юрак қўри, виждон амри билан чинакамига ижод қилди. Шоирнинг бутун ижодига хос бу томойил унинг ҳали чоп этилмаган, лекин дўстлари, адабиёт мухлислари бисотида сақланаётган шеърларида ҳам бош мезон бўлиб, улардаги беғубор туйғулар ижодкор маънавий умрининг давоми сифатида қадрлидир. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. She’rlar

012
Матназар Абдулҳакимов сўлим Аму бўйларида ястанган қадим воҳа фарзанди бўлиб, Ватаннинг ҳар бир гиёҳи, ҳар бир қумурсқаси, ҳар бир томчи оби — ҳаёт-у, ҳатто ҳар бир зарра гарду ҳазони ҳам унга қадрли эди. У ўз овози, ўз фалсафаси, ўз услубига эга бўлган серқирра ижод соҳиби эди.Aфсуски, шундай истеъдодли шоиримизни бевақт ўлим бизнинг орамиздан олиб кетди. Мухлисларига унинг кўз қароғида асраган, инжа сатрлари, боқий китоблари, мақола ва очерклари мерос бўлиб қолди. Davomini o'qish