Атоқли шоир Матназар Абдулҳакимнинг Паҳлавон Маҳмудга ихлос қўйишига асосий сабаблардан бири , шоирнинг Полвонпир каби полвон , ёшлигида кураш бўйича республика чемпиони, спорт устаси бўлганлигидир эҳтимол.Қолаверса, Матназар аканинг юксак иқтидори ҳам Паҳлавон Маҳмуд билан руҳан яқинликка сабабчи бўлгандир.Шунинг учун ҳам форсий тилни эгаллаган Матназар Абдулҳаким Қитолий рубоийлари таржимасига қўл урганди.Бундан ташқари Матназар ака суҳбатлари чоғида кўпинча Паҳлавон Маҳмуд шеъриятидан, ҳаётидан мисоллар келтирар эдилар. Davomini o'qish
Teglar: Matnazar Abdulhakim
Sharqshunosy so’zshunos
Абдулла Аҳмедов китоблар, қўлёзма манбаларни нашрга тайёрлашда ҳам катта фаолият кўрсатган. Шарқшунослик ва қўлёзмалар институтлари хазинасига жуда кўп ноёб китобларнинг тўпланишига кўмаклашган. Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд,Умар Хайём, Мирзо Бедило шеърлари, Хива ва бошқа обидалардаги деворий ёзувларни тадқиқ этишда ҳам катта ёрдам кўрсатиб келмоқда. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Chavandoz ruh
Инсон ҳаёти, аслида, бир-бировнинг ёдида қоладиган ишларни амалга ошириш учун тинимсиз кўрсатиладиган фаолиятлар силсиласидан иборат.Биз кечираётган ҳар бир лаҳзамиз билан бир-биримизнинг хотирамизда яшаймиз.Ҳаётнинг моҳияти, аслида, ана шу. Davomini o'qish
Omondurdi Annadurdiyev. Ruboiylar
Омондурди Аннадурдиев билан 80-йилларда Тошкентга бир неча ой дўстим Шукур Қурбон хонадонида яшаган пайтида танишган эдим. Ўша йиллари тенгдошларимиз орасида биргина Шукур Қурбоннинг уйи бор эди. Янги цирк биносига яқин «дом»ларнинг биридан биринчи бўлиб уч хонали квартира олган дўстимизнинг уйи уйсиз-жойсиз қолган кўп ёш шоирлар, шу жумладан мен учун ҳам бошпана бўлган. Омондурди оға ҳам бу хонадонда анча вақт яшаган эди. Унинг шеърларини Шукур Қурбон ва Муҳаммад Раҳмон ўша йиллари таржима қилишгани ҳам хотирамда. Айниқса, Муҳаммад ака таржима қилган урушдан қайтмаган йигитлар ҳақидаги шеър тилларга тушган эди: Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Siymoda aks etgan siymo
Муҳаммад Ризо Огаҳий таваллудининг 205 йиллиги олдидан
Аллома шоир Матназар Абдулҳакимнинг буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш, рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган «Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китобини тақдим этган эдик. Бугун сизнинг назарингизга Ҳазрати Паҳлавон Маҳмуд ҳамда Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий рубоиётининг қиёсий ҳамоҳангликларига бағишланган ихчам тадқиқоти билан таништирамиз. Davomini o'qish
Murod Ibrohim. She’rlar & Matnazar Abdulhakim va Umid Bekmuhammad shoir haqida
Матназар Абдулҳаким “пойтахтдагина ижодий муҳит бўлади, вилоятларда эса “чекка шоирлар” яшашади деган ақиданинг нотўғрилигини ўзининг ижоди орқали исботлабгина қолмай, шогирдлари ижодиниям , пойтахтда туриб ижод қилгандан ҳам ортиқ даражада ўзбек шеърияти бўстонига олиб кираолди. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Xorazmcha she’rlar
Таниқли шоир Матназар Абдулҳаким 1948 йилда Урганчнинг Қоровул қишлоғида туғилган эди. Буни таъкидлаётганимнинг боиси, Хоразм аҳолиси икки шева-ўғиз ва қипчоқ лаҳжасида гаплашишади. Ҳазорасп,Хонқа,Янгиариқ,Хива,Боғот, Урганч, Қўшкўпир,Шовот туманиликлар ўғиз лаҳжасида “гапласалар”,шимолий туман бўлган Янгибозор ва Гурланликлар қипчоқ лаҳжасида “сўйлийди”. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Ota Lochin hikoyatlari.
Бир ҳикмат аниқ.Инсон ўзининг дастлабки ҳаракатлариданоқ икки ғалабага эришади.Бир ғалаба-ернинг тортиш кучи, жозиба қудратини енгиш бўлса, иккинчиси-номавзунликдан устун келиб, илоҳий мувозанатга эришмоқ музаффариятидир.Халқ таъбири билан айтганда, ҳали эндигина “оёқ очаётган” болакайнинг ҳатти ҳаракатларини кузатсангиз, ҳар бир инсон ўзининг дастлабки қадамлариданоқ курашиш ва ғалаба қозонишга, қулаб тушмаслик учун муттасил саъй-ҳаракатда бўлишга маҳкум эканлигига амин бўласиз.Бу кураш инсон манглайига самовий бир тақдир, илоҳий бир қисмат тарзида битиб қўйилгандек… Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Mahzun un chekadi nay yoralari. Sonetlar chambari.
Бугун сизга таниқли шоир Матназар Абдулҳакимнинг «Маҳзун ун чекади най ёралари» деб номланган сонетлар чамбарини тақдим этмоқдамиз. Аввалан, сонет жанрида мураккаб композицияга эга «Сонетлар гултожи» ёки «Сонетлар гулчамбари ёки чамбари», деб аталган шакли ҳақида мухтасар маълумот беришни лозим топдик. Davomini o'qish
Norqobil Jalil. Matnazar Abdulhakim bilan suhbat.
Шеър ҳам, шоирлик ҳам осмондаги булут томчиларидан эмас, балки Яратган томонидан одамзот кўнглига у дунёга келганидаёқ солинадиган дурри шаҳвор десам, янглишмайман. Сизни ҳайратга солган нарса бошқаларни ҳам ҳайратга солиши шарт. Ҳайратланмаган одам таъсирланмайди, таъсирланмаган эса тарбияланмайди. Мана шунинг ўзи шоирликнинг вазифасини белгилаб қўяди. Ишонинг, истеъдоду иқтидорни ҳам худо беради. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Ezgulik ishqida (Muhammad Rahmon «Saylanma»siga yozilgan kirish so’zi)
Ноёб истеъдод эгаси Муҳаммад Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги олдидан
…Сўзбошимиз ибтидосида келтирганимиз ҳазрат Навоийнинг “Дурраи маъни истасанг, сен айлагил гуфтор бас” каби насиҳатлари ҳам мутлақо нисбийдир. Аслида эса шоир сўз айтишдек машаққатли бахтдан ўзини бир лаҳза ҳам тиймаслиги, эзгулик тарафида туриб, ёвузликка қарши курашдан тўхтамаслиги керак. Бунда жасорат шоирнинг кундалик бурчи. Муҳаммад Раҳмоннинг ушбу китоби фикримизнинг далилидир. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Zohiriy faqr,botiniy qudrat.
Ҳар бир одамнинг ҳаётида ҳам сурур ва ғам, умид ва умидсизлик туйғулари аксар ёнма-ён келади ва ҳар бир одам ўз ишончу эътиқодига муносиб равишда салбий ҳолатлардан халос бўлиб, ютуқларга восил бўлмоқ умидида яшайди. Davomini o'qish