Кўпинча «таълим нима: мақсадми ё восита?» деган савол туғилади. Менимча, умуман олганда, таълимга восита сифатида қараш Ғарбга хосдир, Шарқ эса уни мақсад деб ҳисоблайди. Ростдан ҳам таълимга восита сифатида қарасак, унинг мақсади нима деган савол келиб чиқиши табиий. Ғарб кўпинча ижтимоий фаровонликка эришишни мақсад қилган, бироқ ижтимоий фаровонликни турлича талқин қилиш мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам таълимга восита сифатида қараш билишнинг аҳамияти озгина камайишига олиб келади. Менимча, шарқча инсон тушунчаси таълимнинг асл моҳиятини аниқроқ акс эттиради. Davomini o'qish