Migel Anxel Asturias. Sen’or Prezident. Roman.Ikkinchi qism.

011
Баъзи дўстлари генерал билан валақлашиш учун альбом ичидан қочиб чиқади. Камила парда орқасидан мўралайди. Суратлардаги отаси ёш, келишган, мағрур, чиройли катак шим кийган. Камзулининг ҳамма тугмалари қадалган, бошига қовоқ идишга ўхшаган ғалати шляпа кийган. Ана шу йилларда бу катта шляпани “Жин урсин!” деб аташарди.
Чанг ҳиди уриб қолган барқут пардалар орасида, ним қоронғилик ичида турган Камиланинг яшил кўзлари тиниқ якшанба оқшомини кузатади. Ўткир қорачиқлари кўчадаги барча ҳаракатларни диққат билан хушёр назардан ўтказади.
Davomini o'qish

Migel Anxel Asturias. Sen’or Prezident. Roman.Birinchi qism.

088
Полковник Парралес Сонриенте ўлимидан кейин маҳфий полиция муқаддас Арк харобаларини бир дақиқа ҳам назоратдан қочирмади. Таъқиб ашаддий каллакесарларга топширилди. Васкес билан дўсти архиепископ саройи томонидаги пиллапоялардан кўтарилишди, Аркни кесиб ўтиб, Юз Дарвозадан чиқишди. Арк саҳнидаги гадолар ўрнини соялар эгаллаган. Деворга тақалган бир неча зина бўёқчилар таъмирга киришганидан дарак беради. Дарҳақиқат, муниципалитет қарорларида ваҳший қотиллик содир бўлган муқаддас Арк харобаларини таъмирлаш ва оқлашга ижозат берган Сеньор Президентга миннатдорчилик руҳи етакчи ўрин тута бошлади, бунинг устига бутун ҳаражатлар Арк деворлари остига бадбўй дўкончалар қуриб олган турклар зиммасига тушди. Davomini o'qish