Болаларим улғаяркан, бу кимга тортди экан, қанақа бўларкин деб уларга синчиклаб тикилган пайтларимиз кўп бўлган. Шунда уларнинг яқин сифатларини тез топган, шунингдек, мана бу феъли қай бирига уланаркин деб узоқ ўйлаганмиз. Болаларимиз ана шунақа кузатувлар остида ўсган. Ҳаётимиз ҳам ўтаверган. Мана шундай гоҳ яқин, гоҳ йироқ бўлиб, яъни яшашимизга ортиқча халақит қилмай ўсишганки, бу биздан кўрган меҳрибончиликнинг ўзимизга қайтаришлари керак деган гап. Davomini o'qish
Teglar: Mihayel Kryuger:
Mihayel Kryuger: Nimaiki bilsam, kitoblardan o’qib,o’rganganman.
Бугунги замон одами ўйин-кулги, вақтичоғликларга шу қадар ружу қўйганки, оқибатда китоб мутолааси ҳамиша кейинга сурилиб қолаверади. Биринчи навбатда спорт, сайру томоша, сафар, саёҳатлар, ойнаи жаҳон ва ундан кейин агар озгина вақт ортиб қоладиган бўлсагина, қўлга китоб олинади. Гарчи муҳим, аҳамиятли ва қизиқарли китоблар шунчалик кўп бўлса ҳам, одамлар кўпроқ вақтичоғлик, кўнгилхушликка интилаётган кўринади. Davomini o'qish