Jamol Sirojiddinga bag’ishlov

017     Самарқанддан келган хабар: беғубор инсон, Мавлоно Хумий тахаллуси билан битган қувноқ ғазаллари юзларга  табассум, кўзларга шуур  улашган истеъдодли  шоир Жамол Сирожиддиннинг вафот этгани юрагимни сирқиратиб юборди. Яқиндагина, ёз ўртасида  60 ёшга тўлган куни нишонланган эди. Самарқандда яшаб ижод қилаётган шоирларнинг энг пешқадами эди. Ўз авлодининг ўзбек шеъриятига қўшган ҳиссасида унинг улуши салмоқли эди. Жамолдан «Бинафша бўй сочлигим”,»Танбур”, «Сиёб оқшомлари”, «Менинг касбим чўпонлик”, «Заҳҳок салтанатинда” каби бир қатор шеърий китоблар, «Асрлар қаҳқаҳаси”, «Меҳр-мурувват чашмаси”, «Ал-иксир – Жон малҳами”, «Асалари ибрати” каби драматик асарлар қолди. Davomini o'qish