15 октябрда Мирзакалон Исмоилий таваллудига 105 йил тўлади.
Таниқли адиб ва моҳир таржимон Мирзакалон Исмоилий 1908 йил 15 октябрда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида дунёга келди. У дастлаб қишлоқ мактабида ўқиди, кейин шаҳар мактаб- интернатида тарбия олди. Тошкентга келиб, ўзбек эрлар билим юртида таълим олди. 1928 – 1930 йилларда Ўрта Осиё Давлат университетининг Шарқ факультетида ўқиди, ўқитувчилик қилди.
Мирзакалон Исмоилийнинг дастлабки ижоди “Саккизинчи март хотин-қизлар озодлиги” номли кичик пьесадан бошланган. Ушбу пьеса 1927 йилда нашр этилди. У Ўзбекистон Давлат нашриётида (1932 – 1937), Тошкент киностудиясида (1937 – 1938), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида (1939), “Қизил Ўзбекистон” газетасида (1948 –1949) ва “Шарқ юлдузи” журналида (1949 – 1950) ишлади. Davomini o'qish