Moris Leblan. Qizil ipak sharf

093

Перголез кўчаси бўйлаб ўзидан олдинроқда кетаётган кишининг қуюшқондан ташқари хатти-ҳаракатлари инспектор Ганимарнинг эътиборини тортди. Бу йўловчининг эгнидаги кийимлари жуда ночор, декабрь ойи бошланганига қарамасдан похол шляпани бошига бостириб кийиб олган. Ўттиз ёки қирқ метр юргач тўхтар, шимини тўғрилар, ботинкасининг ипини боғлар ё бўлмаса эгилиб ердан ниманидир оларди. Ва ҳар сафар бир бўлак апельсин пўчоғини яширинча йўлак четига қўярди. Davomini o'qish