Муҳаммад Шайбонийхон узоқ йиллардан буён ўзбек тарихи учун, аниқроғи, сиёсатчига айланган тарихчилару тарихшуносга айланган сиёсатдонлар учун ўтмишимизнинг ўгай фарзанди бўлиб қолмоқда. Совет давридаям, бугунги кундаям нашр этилаётган мумтоз шеърият мажмуаларини қанча варақламанг, унинг адабий мероси тўлиқ акс этмаётганига гувоҳ бўласиз. Илмни шарманда қилиш шу даражага бордики, мустақилликнинг илк йилларида нашр этилган «Ўзбекистон тарихи» дарсликларидан бирида Муҳаммад Шайбонийхон даври умуман киритилмаган, қарайб бир асрлик тарихдан кўз юмилган эди. Бу илмга мутлақо зид ҳолат, олимликка хиёнат эди… Davomini o'qish
Teglar: Muhammad Shayboniyxon
Muhammad Shayboniyxon. Bahrul ho’do. Qasida & Ismoil Bekjon. Hidoyat dengizi
Шабоний (Муҳаммад Шайбоний)нинг ҳали ўқувчиларимизга унчалик яхши таниш бўлмаган яна бир асари “Баҳрул ҳўдо” (Ҳидоят денгизи) қасидасидир. 1508 йили ўзбек тилида яратилган бу ёзма ёдгорликда шоирнинг диний таълимот бўйича ўзлаштирган билимлари ҳосиласи ва тасаввуфий қарашлари бадиий йўсинда юзага чиққан бўлиб, унда шоир бошидан ўтган воқеалар асносида муаллиф ички кечинмалари ҳам акс этган. Davomini o'qish
Muhammad Uzoqov. Xonning xatosi
Келинчак сўник нигоҳини султонга тикди. Султон сўз демади. Келинчак бурилди, у аёллар орасидан ўтиб қабристонга йўл олди. Аёллардан кимдир: “Унинг дардини ўликлар эшитиб, таскин берадилар”, деди. Юзини султондан ўгирган аёллардан бири: “Султон Самарқанд ва Бухорода яшаб ўзгарибди. “Илм кишини қўймижоз қилиб қўяди” деб эшитар эдим, тўғри экан”, деди. Бошқа бири: “Унда интиқом туйғусидан нишон ҳам йўқ”, деди. Яна бири эса куч-қувватлари, салоҳиятлари туфайли дўсту душманнинг султон ва инисини “Абулхайрхоннинг йўлбарслари” деб аташига ишора қилиб: “Садқаи йўлбарс кет!” деди. Davomini o'qish
Hasanxoja Nisoriy. «Muzakkiri ahbob»dan: Muhammad Shayboniyxonning muqaddas yodi
Соҳибқирон хон илму фазилатлардан хабардор, аниқроғи, уларни тўла эгаллаган киши эди. Шеърият соҳаси ва шоирларга эътиқод-эътибори катта бўлган. Мудом олиму фозилларни ўзига ҳамсуҳбат қилган. Яхши шеърлари бор. Ҳазрати шайх Нажмиддин Кубронинг — унга Оллоҳ раҳмати бўлсин — вафоти таърихини яхши айтган… Davomini o'qish