Nafisa Mo’minova o’zbek qiz-ayollari orasida tarixda birinchi bo’lib “xalqaro grossmeystr” unvoniga erishdi.

678
Саҳифамизда ушбу мақоланинг пайдо бўлишига ҳам фахру қувонч туйганим,ҳам унда фақат шахмат ҳақида эмас,адабиёт ҳақида ҳам сўз юритилгани сабаб бўлди. Биз Нафиса Мўминовани ўзбек қиз-аёллари орасида  тарихда биринчи бўлиб бундай юксак унвонга эришгани билан чин юракдан қутлайман. Фахр билан айтишим керак:  туркий миллат тарихида ҳам. Кимдир «Татаристонлик Алиса Михайловна Галлямова-чи?» дейиши мумкин. Аммо,Алиса Галлямова  рус-татар оиласида дунёга келганлигини унутмаслик керак.< Нафисани етук шахс этиб тарбиялаган, унга адабиёт билан шахматга бўлган муҳаббатни  сингдирган  отаси — Алишер Мўминовга «Қуллуқ бўлсин!» дейман. Бундай юксак  мақомга жуда узоқ давом этган машаққатли меҳнат, катта сабр ва матонат туфайли эришилади. Айни шу сабабдан ҳам бу ғалаба фақат Нафиса ва отаси учун эмас, ўзбек миллати учун ҳам қимматлидир. Davomini o'qish