Munira Sharipova. Muhammad Shayboniy ijodi xorijda

09

   Султон Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхон (1451-1510) — Шайбонийлар сулоласи ва давлати асосчиси. У нафақат саркарда балки, Шоҳбахт, Шойбоқ, Шебони, Шоҳибек, Шайбоний тахаллуслари билан ғазал, рубоийлар битган шоир ҳамдир. Шайбонийхоннинг адабий меъросидан бизгача бир нечта ўзбекча ғазал, рубоий ва «Баҳр-ул худо»  номли достони ва 1507-1508 йилларда ёзилган ўғли валиахд Темур султонга аталган панд-насиҳатлардан иборат китоби мавжуд. Davomini o'qish