Чўлпоннинг мусиқага муносабати тўғрисида сўз борганда, буюк Ҳалима Носированинг каминага айтган қуйидаги сўзлари ёдимга келади: “…Мен Чўлпон домланинг оила аъзосидек эдим. Шул сабабли уларникига тортинмай кириб бораверардим. Устознинг кўп шеърларини ашула қилиб айтардим… “Галдир” деган қадимий халқ куйига солиниб, бир девонанинг номидан айтилган ғоят гўзал шеърни ҳам ашула қилиб куйлардим… Бу қўшиқ, албатта, фақат девонанинг эмас, балки Чўлпон домланинг ҳам юрак туйғуларини теран ифодаларди. Мусиқани, ашулани, санъатни адабиётдан ҳам яхши кўрарди у киши, деган тушунча чуқур ўрнашиб қолган, менинг онгимда. Бу улуғ инсон шунчалар санъатсевар, шунчалар санъатпарвар эдилар..” Davomini o'qish