Naim Karimov. Oybek cho’qqisi.

044

Агар йўлингиз тушиб, Ойбекнинг уй-музейига бориб қолсангиз, бу «адабий» қадамжодаги тоғ манзараси тасвир этилган расмга эътибор беринг. Рассом ва альпинист Юрий Стрельников мўйқаламига мансуб бу расмда Ойбек чўққиси тасвир этилган. Davomini o'qish

Naim Karimov. «Alpomish»ning qatli om etilishi.

099
Бизнинг мақсадимиз ҳеч кимни ёмонотлиқ қилиш эмас, ниятимиз шуки, ҳозирги ва келажак авлод зулм системаси чинакам ижодкор ва олимлар бошига не кунларни солганини, одамларни бир-бирига ёв қилиб қўйганини билсин. Бундай даҳшатлар бошқа такрорланмасин! Тоталитар тузумнинг халқимиз ва маданиятимиз бошига солган кулфатлари ёдимиздан чиқмаслиги керак. Ва, энг муҳими, мустабид тузумнинг калтагига айланиб, улуғ сиймоларимиз ва маданий дурдоналаримиз бўйнига ташланиш иллатидан бир умрга халос бўлайлик. Davomini o'qish

Naim Karimov. Mavlono Oybekka gulchambar.

1345

Биз, бир кам дунёнинг фарзандлари, баъзан иккита қўшиқ айтган ёки тўртта шеъри босилиб чиққан кишиларни кўкларга кўтариб, улар соясига таъзим қилиб юрамиз ва бундан ўзимиз ҳам мунаввар бўлгандек роҳатланиб кетамиз. Ҳолбуки, бу дунёдаги жуда кўп нарсалар ўткинчи: кишилар ҳам, воқеалар ҳам, амаллар ҳам, орзу-армонлар ҳам, дарду аламлару изтироблар ҳам… Аммо шу ўткинчи дунёнинг гўзаллиги шундаки, у ўз бағрида Сония билан бирга Абадиятни ҳам олиб юради.
Davomini o'qish

Zulfiya. She’rlar & Naim Karimov. Zulfiya opa haqida

777Ҳар йили баҳорнинг илк куни – ўзбекнинг ардоқли шоираси Зулфияхоним таваллуд айёми кенг нишонланади.

Зулфия Исроилова 1915 йил 1 мартда Тошкентда ҳунарманд-дегрез оиласида туғилди. Унинг бобосини Муслим дегрез дер эдилар ва у Дегрезлик маҳалласида яшар эди. Олов ва темир билан тобланган отасини шоира шундай хотирлайди: “Отам заҳматкаш темирчи эди. Мен ҳамма вақт уни иш кафтида кўрар эдим. Ўша вақтда болаларини боқиш, рўзғор тебратиш учун одамлар жуда кўп меҳнат қилишлари зарур эканлигига сира ақлим етмасди. Отамнинг ҳамма вақт оловга йўлдош касбидан фақат завқ ва шавқни кўрар эдим”. Davomini o'qish

Taniqli adabiyotshunos olim Naim Karimov bilan suhbat.

наим ака
Ўзбек адабиётшуноси, филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкентда зиёли оиласида туғилган. Наим ака отаси Фотиҳ Каримий мактабда физика ўқитувчиси бўлса ҳам, шеърият ва адабиётга ошно инсон бўлганини, ўзидаги китобга қизиқиш ҳам аввало оиладаги муҳитда бошланганини айтади.
У 1955 йилда САГУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факультетини тамомлайди. Университетни битиргач, Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтига ишга киради.
Ярим асрлик ижодий ва илмий фаолияти ушбу даргоҳ билан узвий боғланган олим ўнлаб китоблар, юзлаб мақолалар яратди, матншунослик соҳасига катта ҳисса қўшди.XX асрдаги ўзбек ёзувчиларининг, жумладан Ойбек, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Ҳамза Ҳакимзоданинг кўп жилдлик асарлар тўпламларини тайёрлаб, нашр қилдиришда қатнашди. Davomini o'qish

Naim Karimov. Nekbin ruh,hayotsevar g’oya.

044

Ўзбек мумтоз шеъриятининг энг гўзал намуналари ажойиб поэтик топилмалари, чуқур маъноли образлари, ташбеҳлари, мусиқий наволари билан товланиб туради. ХХ асрнинг 20-йилларида мумтоз аруздан замонавий бармоққа ўтилганда, ана шу рангинлик “феодал давр лирикаси”нинг белгиси сифатида шўро даври шеъриятига йўнатилмади. Чўлпон соф лирик туйғу билан йўғрилган шеърларида шу рангинликни таъминловчи айрим поэтик унсурларидан маҳорат билан фойдаланди. Ойбек бу анъанани давом эттириб, истиорани ўз лирикасининг рангинлигини белгиловчи муҳим воситага айлантирди. Орадан бир қанча йиллар ўтиб, “соф лирика”га қарши кураш алангалари сўнгач, дастлаб Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов, сўнгра Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон ва Усмон Азимлар авлоди ўзбек шеъриятидаги фикр ва туйғу ифодасининг нафислашишига ёрдам берувчи тасвир усули ва воситаларига кенг мурожаат этди. Davomini o'qish

Umidlar dunyosida yashayotgan inson.

наим ака
   Қадимдан ўзбекларда ҳам, бошқа халқларда ҳам жамиятнинг илғор кишилари ўша халқнинг зиёлилари бўлишган. Навоий даврида ҳам ундан олдин ҳам ибрат олинадиган одамлар халқнинг зиёлилари эди. Айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларида янги қатлам зиёлилари кўрина бошлаган. Уларнинг дастлабки вакиллари Беҳбудийлар, Чўлпонлар бўлган. Уларни ажратиб турадиган биринчи жиҳат – ташқи кўриниши бўлган. Улар кўпроқ билим олиб, ўзларидан билим нурини таратган. Нима учун зиё деб аташади? Уларда бошқача руҳ, суҳбатдошларига зиё улашгани учун.  Davomini o'qish

Atoqli adabiyotshunos olim Naim Karimov 80 yoshga kirdi. Chin yurakdan qutlaymiz!

ddeeb60660abf181abac83787fca99e7.jpg   Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотининг совриндори, жамоат арбоби, филология фанлари доктори, прoфессор, устоз Наим Каримов муборак 80 ёшга тўлди. Davomini o'qish