Бугун эрталаб ғаройиб воқеа рўй берди. Анча кеч уйғондим, Мавра артиб-тозалаган этикларимни олиб келганда соат неча бўлганини сўрадим. Аллақачон ўн марта бонг урганини эшитиб, тезда кийинишга тушдим. Очиғини айтсам, бўлим бошлиғининг энсаси қотган кўйи башарасини бужмайтиришини олдиндан билганим учун департаментга мутлақо бормаган бўлардим. Davomini o'qish
Teglar: Nikolay Gogol
Nikolay Gogol. Burun. Qissa
Улуғ рус ёзувчиси Н. В. Гоголнинг “Бурун” қиссаси (1836) ҳозирги адабий танқидчилик “фусункор реализм” дея атаётган ижодий усулга мансуб асардир. Унда қаламга олинган воқеалар, таажжубки, бир қарашда батамом ҳаётий, бир қарашда эса мутлақо хаёлий туюлади. Ҳар қандай юз-хотирни четга суриб айтганда, мазкур қисса фабулавий жиҳатдан чандон фазилатли ҳам эмасдек: Ковалёв деган ўртачароқ бир амалдорнинг юзидан бурни аввал қандай сирли ғойиб бўлса, баъзи саргузаштлар оша кейин яна худди шундай сирли тарзда пайдо бўлиб қолади. Davomini o'qish
Nikolay Gogol. Dilijon. Hikoya & Uylanish. Radiospektakl
1 апрель — Николай Гоголь туғилган кун
Ёш бека хуррак отаётган эри ёнидан турган пайтни қишлоқдагилар «чошгоҳ» дейишади. Эри уйга ярим кечаси келгани эсига тушиб, уйғотгани кўзи қиймайди-да, Петербургдан олдирган хонаки бошмоғини кийиб, эгнида қуйилаётган сувдек жилвагар, нафис оқ кофтада пардозхонасига чиқди, ўзидай тиниқ ва тоза сувга ювиниб, ойна ёнига келди… Davomini o'qish
Nikolay Gogol. Dikanka qishlog’i oqshomlari. Ostiga chizilgan parchalar
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган парчалар Гоголнинг “Диканька қишлоғи оқшомлари” номли асаридан олинган. Қаламкаш зоти борки, янги услуб, йўналиш яратишга ҳаракат қилади, бошқаларникига ўхшамаган, фақат ўзига хос йўлда қалам тебратиш кўйида тинмай изланади, ўқийди, тажриба тўплайди. Гоголь адабиётда янги йўналиш, ўзига хос услуб очган адиб. Унинг яна бир ютуғи ва бахти, у қаҳрамонларини, сюжетни узоқдан изламади, инсон зотига мутлақо мавҳум “мавзу”ларга назар солмади, ўзи кўрган-билган одамларни, қаҳрамонларни, характерларни яратди. Davomini o'qish
Nikolay Gogol. Taras Bulba. Audiokitob & Zuhriddin Isomiddinov. Taras Bulba: Oshkor va pinhon qiyofa & Erjan O’rmonboyev. Taras Bulba — rus adabiyotidagi amerikalik ilk josus
«Тарас Бульба», аслида қисса эмас – насрда битилган достон. Унинг бутун руҳи, охирига қадар мардона бир оҳанг билан давом этадиган услуби, Сечь казакларининг эркин ва ҳур ҳаёти тасвирланган ўринларида қадим достонларни ёдга туширувчи оҳанг-ифодалар, матнидаги ритм бу фикрни далиллайди. Таъбир жоиз бўлса, «Тарас Бульба» – қаҳрамонлик эпоси. Davomini o'qish