Бу аноним одамнинг янги мақоласини нима учун сизга ўқиш учун тақдим этмоқдаман? Мақолада Соҳибқирон ҳақида ёзилган айрим китоблар (масалан,Брион асари ҳақида) ҳақида баъзи эътирозлар бироз муболаға билан айтилган бўлса-да, «Неъмат Акбаров»нинг адабиётимизда тобора томир ёзаётган кўчирмачилик хусусида ёзилган фикрларида жон бор. Қизиқ-да, Европадагина маълум бўлган Соҳибқирон ҳақидаги солномалару асарларнинг номукаммал таржималарини бир амаллаб ўрганиб, воқеаларни ақли етганча тўқиб, ўз асарлари қаҳрамонларига ўзича исм қўйган француз адиби кун келиб унинг китоби айрим ўзбек ёзувчиларига «дастурил амал» бўлади деб ҳеч ўйлаганмикан? Davomini o'qish