Дунёда нима гаплар бўлаяптию, дунёбехабар, фақатгина ўз ҳаловатию кайфу сафосини ўйлаган, оми, калтафаҳм, банги мардумнинг гурунгини қаранг. Улардан бири китоб титкилаб, ўз “саховатпеша” ҳомийлари “Ҳожи бобо”га савол бериб қолди. Кун бўйи бекорчихўжалар китоб титкилаб, баҳслашган “долзарб” саволни қаранг: “Або Муслим Носири Сайёрни муборак гурзилари билан урганларида ул зот тиззаларигача ерга кириб кетганларми ёки белларигача? Бултурги китобда тиззаларигача, деб ёзилганди, бу йилгисида белларигача…” Davomini o'qish