…Узоқдан қулоғимга: «Тошкан олис-да-а, болам!», деган таниш сас келади. Ортимга қайриламан. Ёнимда, шундоқ ёнгинам-да, мендан бир қадам кейин пахта эгатлари орасида қартайган, муштдек жуссали Энам жилмайиб туради. Шартта қайтгим, энамни даст кўтариб олгим, йўлтўрвани улоқтириб отгим, отамнинг қўлидан кетмонини олгим келади. Аммо онамнинг: “Бор, болам! Боравер, йўлинг ойдин, йигит пири йўлдошинг бўлсин! Қайрилма, қанотим!”, деган сўзларидан ўта олмай одимлаб кетаман… Davomini o'qish