Табиат ҳодисалари ҳақида илк одамларда ҳам маълум тасаввурлар бор эди. Қизиғи шундаки, биз инсон тафаккури маҳсули деб ўйлаган нанотехнологиянинг асоси бўлмиш нано найчалари бундан миллион йиллар олдин ҳам мавжуд бўлган экан. Ҳозир нанотехнология орқали коинотга лифт қуриш мумкин, дейишаяпти. Техникага оид янгиликлар вақт-соати билан юзага чиқаверади, лекин одамзодга – ўзидан ташқарига чиқиб – ўзини англаши учун бор-йўғи 70-80 йил оралиғидаги умр берилган, холос. Бугунги авлод техниканинг бир авлод наридаги босқичларини кўрмайди. Ҳечқиси йўқ. Асл ҳикмат бошқа. Davomini o'qish