O’rxon Kamol. Kitob savdosi & «Turk hikoyalari» to’plami (1979)

033   Одам, китобларини сотишга аҳд қилди. Бутун кеча кроватида ағанаб чиқди. Ҳеч уйқуси келмади. «Китоб сотиш!» Кўнгли ғаш бўлиб, ниҳоят соат учларга бориб ухлай олди. Эрталаб турганда икки чаккаси зирқирарди. Ташқарига чиқди. Юз-қўлини ювди. «Лекин китоб сотиш!..» Davomini o'qish

O’rxon Kamol. Bezori

Ashampoo_Snap_2016.10.09_18h40m37s_002_.png15 сентябрь — Ўрхон Камол таваллуд топган кун

      Кундузги чироқ билан ёритилган ресторан деразасининг рўпарасида ўтирган бақалоқ амаки жулдурвоқига бақрайиб қараб турарди. Бир вақтлар унинг ўзи ҳам мана шундай безори бўлиб, апрелнинг совуқ кунларида тош кўчаларида оёқ яланг юрар, кийимлари ҳам худди шу йигитчаникига ўхшарди, ресторан ойнаси орқали кавшанаётган хўрандаларга оч кўзлари билан тикилиб қарарди. У ҳам отасиз, онасиз ҳамда хола-аммасиз ўсди-ю, лекин бари бир одам бўлиб етишди.. Davomini o'qish

O’rxon Kamol. Eng muhimi, non!..

Ashampoo_Snap_2016.10.09_18h41m30s_003_.pngСаҳифа атоқли турк ёзувчиси Ўрхон Камол таваллудининг 100 йиллигига бағишланади.

Умуман, ҳозирги одамларга ҳам ҳайрон қоласан: кунига беш марта минорадан азон айтиб намозга чақиришади, черковда қўнғироқлар чалинади, одамлар тўп-тўп бўлиб мачит, черков, синагогларга боришади, яна шундай оломон бўлганча мачит, черков, синагоглардан чиқиб келишади. У ерга нимага боришади? Рамазон, ҳайит ёки бошқа байрамларда одамлар ҳаво шари учиришади, болаларга пушти, бинафша, кўк, сариқ рангли кўйлаклар кийдириб ясантириб қўйишади, болалар ҳам роса яйраб олишади. Кейин рамазон ҳамда бошқа байрамлар ўтгач, яна одатдаги олачалпоқ кунлар бошланади. Ёмғир ёғиб, шиддатли шамол уй пиромонларини узиб юлқийди, ёмғир аралаш парча-парча қор ёғади, изғирин кучаяди. Davomini o'qish