Кўп ўтмай қандайдир маърака қилдик. Ҳайтовур домланинг омон қолганликлари шукрига худойи қилгандик, чамаси. Шунга домла ўша жувонни ҳам айттириб келдилар. Исми Санобархон эди. Кўҳликкина… Ҳа, эсладим, худди сизга ўхшаб кетадиган яхшигина жувон эдилар… умримда биринчи марта кўриб турибману, кўзимга шундай иссиқ чалинадики, ўз синглимдек бағримга босдим. Davomini o'qish
Teglar: Orziqul Ergash
Anvar qori Tursunov: Adabiyot ma’naviyat javharidur
“Ким ўзини англаса, Раббисини англабдир”, дейилади ҳадиси шарифда. Ўзини англашнинг энг муҳим воситаларидан бири, бу шубҳасиз, бадиий асарлардир. Назм бўлсин, наср бўлсин булардан узоқ одам руҳий камолотга етиша олмайди. Ўзини соҳасини пухта билиши мумкин. Аммо маънавияти саёз бўлиб қолаверади. “Олим бўлиш мумкин, одам бўлиш қийин”, деган халқимиз иборасида назарда тутилган бир ҳолат юзага келади. Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Dala o’rtasidagi daraxt. Videofilm.
14 январ – Таниқли ёзувчи Орзиқул Эргаш (1953) таваллуд топган кун.
Орзиқул Эргаш 1953 йил 14 январда Самарқанд яқинидаги Дархон қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университетини тамомлаган (1975). «Тўй» (1983), «Дунёнинг бир чеккаси» (1984), «Болалигим кўчаларида» (1986), «Шохсанам» (1988), «Дархон қиссалари» (1990), «Сенинг бу дунёда борлигинг» (2008) каби қисса ва ҳикоялар китоблари нашр этилган.
Ажойиб ёзувчи,жонажон дўстим Орзиқул Эргашни туғилган куни билан кутубхонамиз мухлислари номидан чин юракдан қутлайман,унга узоқ умр ва сербарака ижод тилайман. Мухлисларга эса адибнинг ҳикоялари асосида тайёрланган бадиий видеофильмни тақдим этаман. Davomini o'qish