Бу маълумотларни келтиришимдан мақсад шунда-ки, бугунги кунда «ўзбек» этноними хусусида ёзилган илмий мақола-ю манбаъларда аксарият бу атамани бепоён Дашти Қипчокда истиқомат қилган турк уруғларининг айрим қисми ўзларини эркин, ҳеч кимга бўйсунмаган деб билганлари сабабли «ўзбек», яъни «ўзига бек» деб атаган деб даъво қилинса, яна бир гуруҳ олимлар Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (яшаган йиллари: 1283-1341, тахтда ўтирган йиллари: 1213-1241 ) номидан келиб чиққан деб ёзишлари асоссиз эканлигини ва бу исм жуда қадимдан мавжуд эканини, демак, «ўзбек» илдизини ҳам олисдан излаш лозимлигини уқтириб ўтишдан иборат. Davomini o'qish
Teglar: Po’lat Zohidov
Po’lat Zohidov. Kun tug’ardin kun botarg’a so’zi yetgan zot.
Адиб Носируддин Рабғузий қутлуғ нисбаси ва ноёб мумтоз асари орқали ўзбек халқи номи ва этногенезига доир муҳим маълумотни ўзида мужассамлантириб турибди. Амударё қуйи оқимидаги туғилган юрти Работи ўғузни дунёга танитар экан, айни вақтда ўзбекнинг қадимий ўзаги ўғуз эканлигини ҳам далолатлаб турибди. “Кун туғардин кун ботарға кошки тегса сўзларим”, деб орзу қилган ҳазрат Рабғузий хотираси учун ҳам бу улуғ саодатдир. Davomini o'qish
Po’lat Zohidov. Rabg’uziy saodati.
Жумладан, «ўзбек» этнонимининг тарихий асослари ва маъно-мазмунини аниқлашда ҳам шундай ёндашув, бизнингча, фойдадан холи бўлмайди. Тан олиш керакки, истиқлол ҳавосидан нафас олаётганимизга 17 йил тўлаётганига қарамасдан фанимизда бу масалада ҳали-ҳануз ҳар томонлама илмий асосланган хулоса шакллангани йўқ. Davomini o'qish