Ўзбек адабиёти ва тарихчилиги ривожига, хусусан, Амир Темур шахсияти ва давлатчилиги тарихини изчил тадқиқ этишга муносиб ҳисса қўшган, миллий тарихимизга оид кўплаб бадиий асарлар муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Поён ака Равшанов вафот этди.Илоҳим, Яратган ўз раҳматига олган бўлсин. Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиун. Davomini o'qish
Teglar: Poyon Ravshanov
Poyon Ravshanov. So’z allomasi / To’ra Nafasov. «Baliqchi» so’zining ma’nosi.
Ўзбекистонда Тўра Нафасовдек зукко ва фидойи олимлар борлигидан фахрланаман. Олимнинг Ўзбек Сўзи йўлида қилаётган залворли ва машаққатли изланишлари ҳақида ўйлаганимда ҳар гал Амир Темур ва чумоли ҳақидаги ривоят эсимга тушади. Чумолидек тиришқоқ бўлган олимгина Ҳимолайдек улкан ва чўққиси кўринмас тоғ — Ўзбек тили ҳайбати олдида чўчимай, чўққи томон йўл излайди ва бутун йўли давомида ҳар бир гиёҳ, ҳар бир оғоч, ҳар бир тош сирини билишга интилади. Тўра Нафасов, ҳурматли Поён ака эътироф этганидек, «Ярим аср давомида 500 дан зиёд мақола, 30 га яқин китоб, дарслик, қўлланмалар яратди, минглаб шогирдларга устозлик қилди,ўзбек тилшунослари орасида кўзга кўринган мартаба ва мақомга кўтарилди. Алқисса, булар бари бир тараф, 1988 йилда, 50 ёш устида яратилган «Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати» асари бир тараф, десам кўнглимдан кўп йиллар давомида кечган хулосани ошкор этган бўламан. Davomini o'qish
Poyon Ravshanov. Behbudiy fojiasi.
Буюк маърифатпарвар адиб, аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йили Самарқанд шаҳрида муфтий оиласида дунёга келди. Зиёлилар оиласидаги муҳит ундаги адабиётга, сиёсатга, маърифатга бўлган қизиқишини тезроқ рўёбга чиқишига етаклади. Унинг отаси ислом ҳуқуқшунослиги бўйича йирик мутахассис бўлиб, бу борада кўплаб китоб ва рисолалар яратган эди. Бу ўз навбатида Маҳмудхўжага ўз таъсириги ўтказмай иложи йўқ эди. Кейинчалик бу ҳақда у ўз мақолаларидан бирида отаси таълим берган «Ҳидоя» (Ислом ҳуқуқига шарҳлар) асарининг унинг тақдирида муҳим рол ўйнаганлигини бежиз қайд этмайди. Davomini o'qish