Истаймизми-йўқми, бозор адабиёти ҳам пайдо бўлди. Саёз, енгил-елпи асарлар қайта-қайта нашр этилиб турибди. Адабий танқидчилик эса уларга вақтида баҳо бермай сукут сақламоқда. Лекин бугун анча-мунча урф бўлаётган бозор адабиёти билан ишбилармонлик, тадбиркорлик орасида катта фарқ бор. Бу хусусда жиддий ўйлаб юрганимда бирдан омадим чопиб қолди. Навоий кўчасидаги расталардан бирида ҳажми 25 босма табоқдан ортиқ катта китобга кўзим тушиб қолди… Davomini o'qish