«Шарқ юлдузи» журналининг 2013 йил 1-сонидан бошлаб «Янги авлод овози» рукни остида мазкур нашрнинг бош муҳаррири Улуғбек Ҳамдам томонидан берилган саволларга адиблар ва адабиётшуносларнинг жавоблари бериб борилмоқда. Ҳамидулла Болтабоев, Шуҳрат Ризаев, Назар Эшонқул иштирок этган дастлабки суҳбат билан сизни таштирган эдик. Биз журналнинг кейинги сонларида давом этган суҳбатда акс этган бугунги ўзбек адабиёти, хусусан, ёш ижодкорлар ҳақидаги турлича қарашлар билан таништириб боришни маъқул кўриб, бугунги саҳифамизда Раҳмон Қўчқор, Дилмурод Қуронов ва Раҳимжон Раҳмат фикр-мулоҳазаларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Teglar: Rahmon Qo’chqor
Rahmon Qo’chqor. Darbadarlikning bedor talqini.
6 апрел — истеъдодли адиб Исажон Султон таваллуди куни.
Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романи бир мақола доирасида таҳлилу талқин этиш мушкул бўлган асарлар сирасига кириши аниқ. Ҳозирча фақат шу нарсани айтиш лозимки, дунё, одамзод тақдири борасида жиддий ўй суришга қуввати етадиган бу ёзувчи ўз тафаккурида, кўнглида тўлиб-тошаётган фикрларини, ҳиссиётларини тилига чиқаришда донолик ва куч-қувват касб этиб бормоқда. Миллий адабиётимиз учун энг муҳими, бизнингча, мана шу жиҳатдир… Davomini o'qish
Шавкат Раҳмон. Гул қаҳри
Бир туркум шеър ёздим… Фақат қоғозга туширишга кучим етмаяпти… Баъзиларини аянгизга айтиб ёздириб қўйдим… Дармонга кириб олсам, бошқаларини ҳам қоғозга тушираман… Ҳаммаси эсимда турибди… Шеърларимни оппоқ тонгларга, деворларга, шифтларга ёзиб қўйганман… қизиқ, ҳавога ёзиб қўйилган шеър ҳам ўчиб кетмас экан… Davomini o'qish