Қуйида баён этилаётган воқеалар ўйлаб чиқарилмаган. Унда иштирок этаётган кишилар ҳам ўзининг ҳақиқий исми ва фамилиясига эга бўлган тирик одамлар. Муаллиф юртдош шоира ҳаёти ва фаолияти бўйича олиб борган изланишларини, бу борадаги қувончу ташвишларини баён қилади, шу билан бирга барчамиз соф инсоний туйғуларга менгзаб қўллайдиганимиз—беғубор орзу, покиза ният, самимий ишонч ва олижаноб қадамларни ҳаётда қадрлаш ва аксинча ҳолатлар борасида ҳам фикр юритади… Davomini o'qish
Teglar: Ra’no Uzoqova
Ra’no Uzoqova. To’rtliklar, g’azallar
Шоира Раъно Узоқова таваллудининг 100 йиллиги олдидан
1916 йилнинг баҳорида Сурхондарёнинг Жарқўрғон райони, Оққўрғон қишлоғида туғилган истеъдодли шоира Раъно Узоқова жуда оз яшади: 31 ёшида уни юрак хасталиги олиб кетди. Шоиранинг ҳаётлигида фақатгина «Мардона юринг» шеърлар тўплами нашр этилган ва бу мўъжаз китобчада асосан, шоиранинг уруш мавзусига оид шеърлари тўпланган эди. Ёш кетган эсада, Раъно Узоқовадан бой мерос: жуда кўп шеърлар, ўнлаб ажойиб ҳикоялар, пьесалар қолди. Davomini o'qish