Таниқли мусаввир туғилган куни арафасида уч қиёматли дўстни ёд этгим келди
Гапимга ишон, бугунги тўқ, ҳаддан ташқари ҳисоб-китобли, манфаат устун турган даврда фидойилар, мажнуни шайдолар унчалик кўп эмас. Бетховен ва Мажнунлар ҳақида ўқиш, эшитиш бошқаю уни шахсан билиш, у билан кўришиб туриш, у билан ёнма-ён яшаш, булар ҳам камлик қилгандай, киши ўзини унинг дўсти, деб ҳисоблаши бошқа, бутунлай бошқа гап. Гапимга ишон, бу Мажнун бугунги кунимизда кўпчиликка, жуда кўпчиликка керак. Бундай мажнун кишининг покланиши, бошқаларни ҳам поклаши, истеъдодсизлик, меҳрсизлик, эҳтиёткорликка қарши нафрати янада ошиши учун ҳам ЗАРУР. Davomini o'qish