Биз ”Салом, дор оғочи” калимасини эшитган замон устоз Рауф Парфини эслаймиз. Бу шеър устознинг «Сакина» номли китобидаги изоҳда ёзилишича, 1988 йили ёзилган. Худди ўша йили Рауф ака билан бир неча озарбайжон шоирлари Самарқанд сайрига боришган ва кўп кўҳна обидалар қатори Соҳибқирон Амир Темур мақбараси бўлмиш Гўри Мирни ҳам зиёрат қилишган. Манимча, Рауф ака боргунчами ёки сайр пайтидами ”Салом,дор оғочи” шеърини ўқиб бергани эҳтимоли бор. Бу гапларни эслашдан мурод шулдирким, бир йилдан кейин — 1989 йили озарбайжонли истеъдодли шоир Рустам Беҳрудий (Rüstem Behrudi) томонидан айни шу номдаги шеър эълон қилинган ва шеър Озарбайжонда катта муҳаббат қозонган, вақт ўтиб Озарбайжон,Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатлар нашрларида чоп этила бошланган. Алал- оқибат,”Салом,дор оғочи” шеъри том маънода Рустам Беҳрудийнинг номини туркий халқлар адабиёти дафтарига киритди. Davomini o'qish
Teglar: Rustam Behrudiy
Ozarbayjon she’riyatidan namunalar.
Озарбайжон шеъриятидан намуналар: Микойил Мушфиқ, Самад Вурғун,Халил Ризо, Нигор Рафибейли,Бахтиёр Ваҳобзода, Ризо Халил Улуғтурк, Мамад Ораз, Собир Рустамхонли,Рамз Равшан, Рустам Беҳрудий, Салим Бабуллоўғли.
Ozarbayjon she’riyatidan namunalar: Mikoyil Mushfiq, Samad Vurg’un,Xalil Rizo, Nigor Rafibeyli,Baxtiyor Vahobzoda, Rizo Xalil Ulug’turk, Mamad Oraz, Sobir Rustamxonli,Ramz Ravshan, Rustam Behrudiy, Salim Babulloo’g’li. Davomini o'qish