Yohan Valfgang Gyote. «G’arbu Sharq devoni»dan: Behishtnoma

09   «Беҳиштнома» буюк олмон адиби Йоҳан Вольфганг Гётенинг «Мағрибу Машриқ девони»- даги сўнгги ўн иккинчи бобдир. Маълумки, Гёте Шарқ адабиёти, маданияти, фалсафаси, жумладан, Қуръони карим ва Ҳадиси шарифни чуқур ўрганиб, ўзлаштириб ўз «Девон»ини (1814- 1820) яратди. Бу «Девон» Шарқу Ғарб адабиётининг синтези (И. Брагинский), Мағрибнинг Машриққа саломи (Ҳайне), олмон мутафаккирининг Шарққа бўлган улкан эҳтироми, ихлоси нишонасидир. Davomini o'qish

Sadriddin Salim Buxoriy. Hazrat Bahouddin Naqshband & Bahouddin Naqshband. «Qalb gavhari» ko’rsatuvi

004ХОЖА БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ТАВАЛЛУДИНИНГ 700 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ

Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий ўз муриди Саййид Мир Кулол билан Қасри Ҳиндувондан ўтаётганда: «Бу тупроқдан бир эр иси келмоқдадир. Шу зоти шариф барокатидин Қасри Ҳиндувон Қасри Орифонга айлангай” дебди. Ўша пайтда ҳали Муҳаммад Баҳоуддин туғилмаган, балки онасининг қорнида экан. Бир неча вақтдан кейин яна ўша ердан ўтиб: «Ҳалиги эрнинг иси ортиқроқ бўлубдур», дейди. Дарҳақиқат, шу вақтларда Муҳаммад Баҳоуддин туғилади. Туғилганига уч кун тўлганда Баҳоуддинни Бобойи Самосий маънавий фарзандликка қабул қилиб, Мир Кулолга Баҳоуддин тарбияси билан жиддий шуғулланишни топширади.
Davomini o'qish