Икки ойча аввал «Jahon adabiyoti» журналида (2012 ,9-сон) эълон қилиниши билан кўпчиликнинг диққатини тортган истаъдодли адиб Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Пуанкаре» ҳикоясини сизга тақдим этган эдик (Ҳикоя билан мана бу саҳифада танишинг). Ҳикоя интернет тизимидаги ўзбек адабиёти билан боғлиқ саҳифаларда ҳам қизғин баҳсу мунозарага сабаб бўлди. Адабиётшунос олим Садулло Қуронов мазкур ҳикоя хусусида биринчилардан бўлиб ўз мулоҳазаларини билдирган эди. Дастлаб қатра-қатра бўлиб кўринган фикрлар бугун кичик,аммо яхлит бир шаклдаги мақолага айланди. Бугун эса худди тадқиқ объекти бўлмиш ҳикоя каби мураккаб,аммо изчил фикрлардан иборат мақолани сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Teglar: Sa’dullo Quronov
Sadullo Quronov. Faxriyor she’riyatida folklorizm
Садулло Қуронов
ФАХРИЁР ШЕЪРИЯТИДА ФОЛЬКЛОРИЗМ
ХIХ аср охирларига келиб фалсафа ва санъатда борлиқни ўзга бир йўсинда англашга, ифодалашга уринишлар кучаяди. Ф.Ницше, З. Фрейд, А.Бергсон, У.Жеймс каби мутафаккирларнинг қарашларидан таъсирланган ижодкорлар санъатга янги, модернизм йўналишини олиб кирдилар. Бу йўналишнинг устувор хусусиятлари реалликни рад этиш асосига қурила бошланди.
Ўтган асрнинг сўнгига келиб модернизм ўзбек адабиётига ҳам кучли таъсир кўрсата бошлади. Фахриёр, Назар Эшонқул, Баҳром Рўзимуҳаммад, Улуғбек Ҳамдам, Абдували Қутбиддин каби кўплаб ижодкорлар асарларида шу йўналишнинг хос хусусиятлари яққол кўзга ташланади. Davomini o'qish