ХХ аср бадиий тафаккурида кескин бурилиш ясаган, янги оқим сифатида бутун дунёда шов-шув қўзғаган Беккет мансуб «абсурд театри» буюк янгилик эди. Беккет томошабиннинг ҳисларига эмас, заковатига мурожаат этилади ва ана ўша ерда саҳна тасаввур саҳнасини яратади. Тасаввур қилишга заковати етмаганлари учун Беккет асарлари шунчаки чўпчак бўлиб туюлади. Davomini o'qish
Teglar: Samuel Bekket
Nazar Eshonqul. Samuel Bekket.
13 апрел — ХХ аср бадиий тафаккурида кескин бурилиш ясаган Самуел Беккет таваллуд топган кун.
Самуэл Беккэт асарлари инсоннинг фақат фожиалари ҳақида эмас. Бу асарлар ўзини ўрганаётган, фожиадан қутулиш йўлини излаётган, кишанларни ва тафаккурга соя солган зулматни парчалаётган ақл-идрок ҳақидадир. Ўзини ўрганаётган, фожиасини таниётган мавҳумлик ёки мазмунсизлик асли инсоний қиёфасини тиклаётган, ўзини, «мени»ни излаётган, «мени»ни таҳлили, қилаётган, уйғона бошлаган идрокдир. Беккет асарлари ақл-идрок ва тафаккурни ҳушёрликка чақирувчи бир чорловдир. Бу чорловни қандай тушуниш ва уни англаш ҳар кимнинг савиясига боғлиқ. Davomini o'qish