Биродаримнинг эрта болалиги сеҳрли Рангонтоғда (бу гўзал ном менга негадир Тур ва Тангри тоғларини эслатаверади) этакларида кечди. Бутун лақай элати, қўнғироту қипчоқ, қатағону қарлуқ, марқаю наймандан ўтиб, олис-олис диёрларга довур донг таратган машҳур Азизхон эшоннинг фарзанди Неъматиллоҳ Иброҳим туғилиб ўсган диёр том маънода шеърият юрти эди. Davomini o'qish