Ҳаётимда илк бора ўлган одамни кўрдим. Мактабга юбормай, эгнимга бир жойимни ачиштираётган кўм-кўк чийдухоба костюм-шим кийдириб, ясантиришди. Шу учун ҳафтанинг чоршанбаси менга бозор кунига ўхшаб туюляпти. Бирон буюмга урилиб кетишдан ҳайиққанидан ҳассаси билан тимирскиланиб, ўзига йўл топиб, секин одимлаётган шабкўр, боз устига бироз оқсоқ бувамнинг ортидан эргашиб келардик. Davomini o'qish
Teglar: Shahnoza Rahmonova
Imre Kertes. Stokgolm ma’ruzasi
Эҳтимол, бироз ғайритабиий, бироқ батамом самимий иқрордан бошлашим керак. Ушбу йилда адабиёт бўйича топшириладиган Нобель мукофотини олиш учун жўнаб кетаётиб, самолёт бортига кўтарилганим ҳамон ортимда совуққон кузатувчининг пинҳон нигоҳини сездим. Мана шу тантанали лаҳзаларда ўзимга ўзим кутилмаганда жамоатчилик эътиборига тушган, жаҳон таниган ёзувчига эмас , балки совуққон кузатувчига ўхшаб туюляпман. Davomini o'qish
Gerta Myuller: «Adabiyot qudratining chegarasi yo‘q…» & Mukofot va jazo
Ўтмишдаги кунлар даҳшати бугунгача қалбимга азоб беради. Сталиннинг мавҳум сиёсатида ягона равшан ҳақиқат бор эди. Гарчанд нотўғри бўлса-да, бу ҚАСОС эди. Тирик қолганимни ҳамон мўъжиза деб қабул қиламан. Ахир тузум мени бувимдан, отамдан, онамдан айирди. Лагердан озод этилганимда бу оламда ёлғиз қолгандим… Davomini o'qish
Uilyam Folkner: Adabiyotda yozuvchi emas, asar muhim
Худо суйган ёзувчи бошқа биров илғашга қодир бўлмаган қусурни, албатта, кўра олади. Бундан изтироб чекади, дунёга сиғмайди ва ўз-ўзидан Тангри кўнглига солган дардларини қоғозга туширади. Мавзу тополмаган ёзувчига ачинаман. Бу чидаб бўлмас азоб. Ёзувчи мавзу топиб ёзиши ва уни қоғозга тушириши учун бошқалар иш билан ғоят банд бўлиши керак, яъни, унга ёлғизлик кифоя. (“Санъат фантастикаси” журналида чоп этилган мазкур суҳбат Жан Стеин томонидан тайёрланган). Davomini o'qish
Toni Morrison: Yozish — yozuvchi uchun ibodat
Ижод бу — эркинлик. Илҳом сабосини жиловлаш мумкин эмас. Яширмайман, айрим ноширлар: “Фалон мавзуда китоб ёзиб беринг”, деб эшигимни тақиллатиб келишган, лекин уларни, ҳатто остонадан ичкарига ҳам киритмаганман. Ёзувчи сифатида бу илтимос менинг иззат-нафсимга теккан. Айтиб қўяй, камина нашр эттириш учун китоб ёзмайди, жаноблар. Бунинг учун адабиётга кирмадим. Адабиёт ҳалолликни севади. Davomini o'qish