9 апрель — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси Шарль Бодлер (1821-1867) таваллуд топган кун
Шарль Бодлер (1821-1867) — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси. 1857-йил унинг «Ёвузлик гуллари» тўплами нашр этилади ва Оврупо адабиётида янги оқимлар вужудга кела бошлайди.Муаллиф китобни «фаранг шеърияти афсунгари»Тэофил Готъега бағишлаган бўлса-да, узоқ йиллар мобайнида Эдгар Аллан По таъсирида қалам тебратган ва унинг асарларини ўз тилига ўгириш билан машғул бўлган. Davomini o'qish


Француз шоири Шарл Бодлернинг ушбу шеъри унинг “Ёзувлик гуллари” (“Les fleurs du mal”) китобининг муқаддимаси, кейинги баъзи нашрларда бу шеър “Муқаддима” (“Préface”) деб ҳам номланган. Хўш, нега шоир тўпламга киритилган шеърларини – “ёвузлик гуллари” деб атаган? 
Агар “ҳар бир халқ ўз ҳукмдорига муносиб”, деган ибора тўғри бўлса, демак, дунёда адолатсизликнинг ўзи йўқ экан. Демак, ҳар ким экканини ўради. Демак, ҳар куни рўй бераётган адолатсизликлар, аслида, адолатсизлик эмас, балки адолатнинг юксак тантанасидир. Бу иборадан “тақдир ҳақ” ёки “ҳар ким пешонага ёзилганини кўради”, сингари диний ақидаларнинг ҳам тафти келиб туради. Ҳатто ундан (“тақдир” ва “пешона” ҳақидаги гапларга қанчалик зид кўринмасин) “табиий танлов” назариясининг ҳиди келаётганини ҳам сезиш мумкин. Бу ўринда XIX-асрда яшаб ўтган фаранг шоири Шарл Бодлернинг “Гадойларни дўппосланг!” номли кичик бир ҳикояси эсга тушади. Ҳикояни сизга тақдим этамиз. 