Саҳифа таниқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланади
Биз Шароф Рашидов даврининг фарзандларимиз. У киши республикамизга раҳбарлик қилган йилларда дунёга келдик, ўсиб-улғайдик, ўқидик, вояга етдик. Ўша тузум тақдиримизга ёзган яхши-ёмон кунларни кўрдик, оғир ва мураккаб кунларнинг азобларини тортдик, синовларидан ўтдик. Айни пайтда яхши, нурли, қувончли кунлардан ҳам баҳраманд бўлдик. Бандаси ўтган кунларга баҳо беришда шошма-шошарликка асло йўл қўймаслиги керак экан. Тарих ҳамма-ҳаммасини ўз ўрнига қўйганида бунга амин бўлади, киши. Davomini o'qish