Shogirdlar va hamkasblar Ibrohim Haqqul haqida

0328 МАРТ — ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ 70 ЁШГА ТЎЛДИ

   Иброҳим Ҳаққул асарларини тўлиқ ўқийман. У киши Навоий ижоди ҳақида ҳам жўшиб, бугунги ҳаётга бевосита боғлаб ёзиш бўйича биз тенги навоийшуносларни ўзига хос тарзда ижодга чорлаб турадилар. Чунки менинг бир орзуим бор: Навоий ҳақида ёзилган нарса худди бугунги адабиёт ва ҳозирги ҳаёт тўғрисида битилган адабий танқид намунаси каби зўр қизиқиш билан ўқилиши керак. Шундай ўқилмаётган бўлса, айб – Навоийда эмас, навоийшуносда. Бунинг учун улуғ шоир ижодини ҳозирги замон кишиси дидига мослаб, ҳаётга бевосита боғлаб таҳлил этиш – шарт… Davomini o'qish