Abdusattor Jumanazar. Yo’qolgan vaqt.

Ashampoo_Snap_2017.08.26_13h59m35s_002_.png    Осмон тунд. Тобора совуқлашиб бораётган салқин этни жунжиктиради. Товушингни ёмғир томчилари юз бўлакка майдалаб юборади. Уларни ўзингдан бўлак кимса эшитмайди. Сўзлар атрофдаги «шитир-шитир»лар билан қоришиб кетади… Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Qo’l yetmas yulduz (Bobur va Jom jangi)

034    Сўнгги тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, “Бобурнома”нинг биринчи босқич таҳрири 1528 йил май ойида ёзила бошлаб, унинг асосий қисми ўша йилнинг декабрь ойида ниҳоясига етган. Асар ўша давргача, яъни 1493 йилдан 1528 йил декабри воқеаларигача йилларни тўлиқ ўз ичига олган ҳолда пухта режа асосида бор ерида муаллиф кундаликларидаги қайдлар, йўқ жойида Бобурнинг кучли хотирасига суяниб битилган. “Бобурнома”да ёзилишича, Бобур ёзилиб турган бу асаридан нусха кўчиртириб, уни 1529 йилнинг 4 мартидаёқ Кобулга, аниқроғи ўша йилнинг 3 февралида Ҳиндистондан Бобур ёнидан ўз юрти Самарқанд сари йўлга чиқиб, Кобул шаҳрида тўхтаган Хожа Калон Хожа Яҳё набираси учун юборган.. Davomini o'qish

Muhammad Uzoqov. Xonning xatosi

05

   Келинчак сўник нигоҳини султонга тикди. Султон сўз демади. Келинчак бурилди, у аёллар орасидан ўтиб қабристонга йўл олди. Аёллардан кимдир: “Унинг дардини ўликлар эшитиб, таскин берадилар”, деди. Юзини султондан ўгирган аёллардан бири: “Султон Самарқанд ва Бухорода яшаб ўзгарибди. “Илм кишини қўймижоз қилиб қўяди” деб эшитар эдим, тўғри экан”, деди. Бошқа бири: “Унда интиқом туйғусидан нишон ҳам йўқ”, деди. Яна бири эса куч-қувватлари, салоҳиятлари туфайли дўсту душманнинг султон ва инисини “Абулхайрхоннинг йўлбарслари” деб аташига ишора қилиб: “Садқаи йўлбарс кет!” деди. Davomini o'qish