Qur’onda Rasul (s.a.v.) vasfi.

04  Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Убай ибн Каъбдан, у киши ўз оталаридан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Менинг мисолим шуки, худди бир одам гўзал ва мукаммал ҳовли-жой қуриб, ундан биргина ғиштни қўймай, ўрнини очиқ қолдирган, одамлар бинони айланиб кўриб, ундан ажабланиб, сўнгра: «Агар мана шу ерга ҳам ғишт қўйилганда эди», дейдилар, мен набийлар ичида ўша жойга қўйилган ғиштман». Davomini o'qish

Shukur Qurbon. Mujtahid yoxud Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf dahosi haqida qissa

08Агар бугунги Ислом оламида ўнта улуғ олим бўлса, биттаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, бешта бўлса, шуларнинг пешқадамларидан, иккита бўлса, биридир.Алоуддин Мансур Davomini o'qish

O’zbekistonning Islom sivilizatsiyasi rivojiga qo’shgan hissasi.

09Ушбу маърузада Мовароуннаҳр фарзандлари бўлмиш буюк мусулмон олимларнинг илмий мероси ҳақида жуда ҳам қисқа маълумотларни тақдим қилиш ниятидамиз. Албатта, бу уриниш баъзи сарлавҳалардан иборат бўлади, холос. Чунки Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан буюк олимларнинг илмий мероси ҳақида кўп жилдлик китоблар ёзилганда ҳам камлик қилишини ҳаммамиз яхши биламиз. Davomini o'qish

Islomga baxshida umr: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf & Kitob o’qish haqida

0_166c44_5e8a74f0_orig.pngУч йил аввал атоқли аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафот қилганларини эшитиб, бу нурли инсон ҳақига Қуръони Карим бағишлаб, Аллоҳдан содиқ бандасини ўз раҳматига олишини сўраган эдим. Шайх ҳазратлари билан учрашуву суҳбатларимни, менинг таклифим билан истиқлол арафасида «Камалак» нашриётида «Имон» номли китобларини нашр этган пайтларни эсладим. Кутубхонам тўрида сақланаётган аллома совға қилган китобларни олиб, варақладим. Шайхдан улкан мерос қолди, бу мерос асрларча Ислом оламининг энг нодир хазинаси сифатида эъзозланишига шубҳам йўқ. Davomini o'qish

Olimning o’limi Islomdagi bo’shliq, uni zamonlar o’tishi to’ldira olmaydi…

003

  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафот этдилар. У зот собиқ иттифоқ ҳудудида жаҳонга танилган ягона Ислом уламоси эди ва шундай ҳам бўлиб қолади. Агар МДҲ мусулмонларнинг раҳбари бўлишга лойиқ бўлган киши ҳақида гапирадиган бўлсак, бунда, авваламбор, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг исмини эсламасликнинг иложи йўқ. Унинг сўзларини президентлар, қироллар, вазирлар ҳамда ер шарининг турли жойларидан миллионлаб оддий инсонлар тинглашар эди. Davomini o'qish

Atoqli alloma Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf olamdan o’tdi

1426085065103.jpg   Атоқли аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 10 март куни вафот қилганларини эшитиб, бу нурли инсон ҳақига Қуръони Карим тиловат қилдим, Аллоҳдан содиқ бандасини ўз раҳматига олишини сўрадим. Шайх ҳазратлари билан учрашуву суҳбатларимни, менинг таклифим билан истиқлол арафасида «Камалак» нашриётида «Имон» номли китобларини нашр этган пайтларни эсладим. Кутубхонам тўрида сақланаётган аллома совға қилган китобларни олиб, варақладим. Шайхдан улкан мерос қолди, бу мерос асрларча Ислом оламининг энг нодир хазинаси сифатида эъзозланишига шубҳам йўқ. «Хуршид Даврон кутубхонаси»  интернет саҳифаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия изҳор этади. Davomini o'qish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf. A’zam O’ktam xotirasi

088
Бундан бир неча йиллар аввал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари марҳум шоир Аъзам Ўктамнинг «Тараддуд» номли шеърий тўпламидаги баъзи шеърлари ҳақида ўз фикрларини билдирган эдилар. Қуйида яқинда нашр этилган шоирнинг янги китобида (Ўктам, Аъзам. Саҳар вақти юрак йиғлар: Шеърлар. — Тошкент: Мovarounnahr, 2014.) сўнгсўз тарзида илова қилинган мазкур мақола матнини ва унга кейинроқ ёзилган қўшимчани тақдим этамиз. Davomini o'qish