Qutbiy – Qutbiddin Muhiddinovning 110 yilligi

Ashampoo_Snap_2016.10.22_00h03m15s_002_.png Саҳифа атоқли матншунос, манбашунос, луғатшунос олим Қутбиддин Муҳитдинов таваллудининг 110 йиллигига бағишланади

    Хожа Аҳрори Вали сулоласига мансуб Қутбий – Қутбиддин Муҳиддиновнинг таржимаи ҳоли жуда мураккаб. Ўтган юз йилликда Ўрта Осиё халқлари қанча оғир кунларни бошдан кечирган бўлса, ҳазрат ҳам булардан бенасиб қолмаган. Лекин машаққатларга қарамай, араб, форс тиллари, тиб, мантиқ, тафсир ва адабиётшунослик фанларини мукаммал эгаллаб, олим ва шоир бўлиб етишади. Davomini o'qish

1920 yilning aprelida butun Turkiston motam tutgan edi.

011

   Маҳмудхўжа Беҳбудий  ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистоннинг энг машҳур кишиларидан эди. Унинг номи Туркистон генерал губернатори у ёқда турсин, оқ подшонинг ўзига ҳам аён бўлган.  Бухоро хони  маишатпараст  Олимхон эса  уни ўзининг шахсий душмани деб билган.  «Беҳбудий афанди 1919-нчи йил 25-нчи мартда йўлдошлари Мардонқули ва Муҳаммадқул билан сафарга чиққанда (Бухоро тупроғида) Қарши шаҳрида Бухоро амирининг золим беклари томонидан қўлға олиниб, ваҳшиёна суратда шаҳид қилинди, ёши 45 да эди» (Ҳожи Муиннинг «Зарафшон» газетасида 1923 йилнинг 25 мартида босилган мақоласидан). Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy haqida uch maqola.

022
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бошларида ўз ғоявий маслакдош дўстлари Мунаввар Қори Абдурашидов, Убайдулла Хўжаев ва бошқалар билан бирга жаҳолат ва қолоқлик, диний фанатизм ва чор мустамлакачилик зулмига қарши ўлканинг иқтисодий-сиёсий ва маданий тараққиёти учун тинмай кураш олиб борди. Туркистонда миллий мустақил давлатчилик, давлат тили қонунлари, демократик йўл билан ўтказиладиган парламент сайловлари ва бунда ҳамма миллат ва элатларнинг тенг ҳуқуқли эркин иштироки масалаларини шу қадар дадиллик ва инсонпарварлик позицияларидан туриб кўтарганки, беихтиёр Маҳмудхўжа Беҳбудий бугунги мустақиллик кунларимизни ўшандаёқ башорат қилганлиги кишини ҳайратлантиради. Davomini o'qish

Onore de Balzak. Dahriyning ibodati.

19-1

Бальзак рус шоири Пушкин билан бир йилда (1799) туғилиб, ундан 13 йил кейин, 1850 йили ҳаётдан кўз юмган. Ана шу 13 йил унинг учун айниқса самарали бўлган. Аввало, у ёшлик ва йигитлик фаслларида ёзган битикларидан воз кечган ва ўз олдига ғоят улкан вазифани қўйган. У буюк итальян шоири Дантенинг “Илоҳий комедия”си ўрта асрларда Европа халқлари ҳаётига қандай зўр таъсир кўрсатган бўлса, XIX аср ҳаётига ана шундай таъсир кўрсата оладиган асарлар туркумини яратишга аҳд қилган ва бу туркумни “Инсоний комедия” деб атаган. У, Дантедан фарқли ўлароқ, ўз туркумида нариги дунё воқеаларини ва кишиларнинг у дунёдаги ҳаётини эмас, балки ўзи гувоҳ бўлган давр ҳодисаларини, замондошларининг серқатлам ва мураккаб ҳаётини акс эттиришга бел боғлаган. Бальзак “Ахлоқий этюдлар”, “Фалсафий этюдлар”, “Таҳлилий этюдлар” деб аталган уч туркумга жо бўлган романларида, адабиёт тарихчилари ёзганидек, XIX асрдаги француз жамияти анатомиясини очиб ташлайди. Davomini o'qish

Hoji Muin. Mahmudxo’ja Behbudiy vasiyatnomasi haqida.

09-11

      Таниқли драматург, публитсист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йили Самарқандда туғилган. Яссавий авлодидан. 18 ёшидан қозихонада мирзалик қилади, қози, муфти даражасига кўтарилади.
Беҳбудий ҳаж сафарида бўлган чоғида Арабистон, Миср, Туркияни кезиб чиққан (1899—1900). Саёҳат давомида янги мактаб (усули жадид) очиш фикри мустаҳкамланиб борди. Самарқанд яқинидаги Ҳалвойи қишлоғида Ажзий, Ражабаминда Абдулқодир Шакурийлар билан ҳамкорликда янги мактаб очади. Davomini o'qish