Shermuhammad Amanov. Hamza ijodiy merosining qayta nashr ehtiyoji haqida.

025
Ўзбек адабиёти тарихида ижодий мероси ҳақида кўплаб тадқиқотлар олиб борилган, мақолалар эълон қилинган ижодкорлар сирасига Ҳамзани ҳам қўшиш мумкин. Ҳамза ижодий меросига оид бундай тадқиқотларда уни асосан “шўролар тузумининг куйчиси”, “ўзбек совет адабиётининг асосчиси” сифатида нохолис баҳолаш, ўша кезлардаги ҳукмрон мафкурага мос келувчи айрим асарларини қайта-қайта чоп этиш ҳоллари кузатилди. Шоир лирикасига оид тадқиқотлар кўпчилик ҳолларда илмий ҳақиқатни аниқлашга эмас, сиёсий манфаатларга бўйсундирилди. Бу эса, ўз навбатида, Ҳамза шеъриятини илк манбалар асосида холис ўрганиш, илмий ҳақиқатни юзага чиқариш заруратини келтириб чиқаради. Davomini o'qish