Samarqanddagi muqaddas qadamjolar (Shohizinda, Xoja Doniyor majmualari) Video.

шохизинда

«Бобурнома»дан: “Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳар камроқдур. Бешинчи иқлимдиндур… Шаҳри Самарқанддур, вилоятини Мовароуннаҳр дерлар. Ҳеч ёғий қаҳр ва ғалаба билан мунга даст топмоғи учун б а л д а и м а ҳ ф у з а дерлар. Самарқанд ҳазрати амирул-мўъминин Усмон замонида мусулмон бўлғондур. Саҳобадин Қусам ибн Аббос анда борғондур. Қабри Оҳанин дарвозасининг тошидадур. Ҳоло мозори Шоҳга машҳурдир. Самарқандни Искандар бино қилғондур. Мўғул ва турк улуси Семиканд (бошқа нусхада “Семизқанд”) дерлар…
Эли тамом сунний ва пок мазҳаб ва муташарриъ ва мутадаййин элдур. Ҳазрати рисолат замонидан бери ул миқдор аиммаи исломким, Мовароуннаҳрдин пайдо бўлубтур, ҳеч вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай… Шарқи Фарғона ва Қошғар, ғарби Бухоро ва Хоразм, шимоли Тошкенд ва Шоҳрухияким, Шош ва Банокат битирлар, жануби Балх ва Тирмиз, Кўҳак суйи шимолидин оқар, Самарқанддин икки қуруҳ бўлғай… Davomini o'qish