Shukur Xolmirzayev. Adabiyot o`ladimi?

adabiyot

     «Адабиёт ўладими?» ўз вақтида кўпгина баҳсу мунозаралар қўзғаганди. Айримлар адибга эътироз билдирган бўлса, баъзилар «адабиётнинг ўлмаслиги»ни ёзувчига исботлашга ҳам тушишади. Ҳолбуки, муаллиф адабиётнинг ўткинчилигидан эмас, балки умрбоқийлигидан сўз очади. Мақола бугун ҳам кўп фикрлар уйғотиши шубҳасиз. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Bahor hikoyalari

bahor

BODOM QISHDA GULLADI

Men burchakda, karavotimda chalqancha yotardim, behol. Koʻkragimda Stendalning «Qizil va qora» romani. Eshikdan oq xalatli, semiz Polina, uning ketidan pakana, qora patli xalatining etagi yerga tegib turgan bir yigitcha kirdi. Uning iyagi oldinga turtib chiqqan, koʻzi chuqur, peshanasi botiq edi.
— Sizlarga yangi mehmon olib keldim, — dedi Polina hammamizga tegishli qilib. Soʻng men tomonda yotgan joʻraboshimiz Ziganshinga qaradi: — Qabul qiling, oʻrtoq starosta. Bu kishining ismi… — U yigitchadan soʻradi: — Ismingiz nimaydi?
— Nosir, Nosirjon! — dedi mehmon hozirjavoblik bilan.
— Ana, Nosirjon ekan, — dedi Polina. — Palataning tartib-qoidasini oʻrgating. — Soʻng elektr choynak qoshida turgan kursini unga koʻrsatdi: — O’tiring, Nosirjon. Men hozir kelaman.

Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Arpali qishlogʻida. Hikoya

05
Арпали қишлоғи сойнинг бўйида. Сойнинг нариги бетида бир замонлар теваракдаги супалари одам билан гавжум бўлган ҳовуз бор. Ҳовуз лабларида ўсган гужум, буталар ҳозир уни ўраб-чирмаб ташлаган. Дарахт шоҳларига ҳар хил қушлар ин қўйган. Ҳовузни ўраган пастак девор ортидаги тош кўчадан қачон ўтсангиз, чангалзордан қушлар чуғурини эшитасиз; ҳовузнинг у тарафидаги супада оқ туғи ўнгиб кетган танҳо қабр кўриниб туради. Қишлокда хонадонлар кўп эмас, беш-олтита. Ҳаммасининг ҳам соҳиби — подачилар, чўпонлар, йилқичилар. Шунинг учун бу қишлоқни «подачи қишлоқ» деб ҳам юритишади. Шу сабабдан қишлоқ уйларида ҳам, тор кўчалари, боғ-чорбоғида ҳам, ҳатто одамларнинг кийинишию туриш-турмушида ҳам уларнинг касб-корлари муҳри босилган. Сойнинг ўртасидан икки тегирмон сув оқиб ётади, ёзнинг жазирама кунларида у қуриб ҳам қолади.
Арпалининг одамлари — ўзбекнинг тўғиз уруғидан. Маълумки, бу элат бир қадар қайсар ва бетакаллуф бўлади; уларнинг ғам-ташвиш, севги саргузаштлари ҳам ўзларига хосдир.
Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Shukur akaning bog’i. Esse

Ashampoo_Snap_2017.10.16_17h42m18s_010_.png   Сезишимча, Шукур ака адабиётни ўзининг шахсий  боғидек авайлаб-асрашни истарди, боғидек яхши кўрарди адабиётни. Афсуски, боғи ҳам худди адабиётдек рўзғор тебратишига имкон бермасди. Боғ ҳам, адабиёт ҳам битта ёзувчини боқишга қодир эмас эди… Davomini o'qish