Sobir Rustamxonli. She’rlar (Yangi tarjimalar)

212Собир Рустамхонлидек  ёрқин озарбайжон шоири шеърлари билан ёшлик йилларимда, аммо шоирнинг ўзи билан 2013 йили Бокуда, советлар даври қатағонида бевақт қатл этилган беназир шоир  Микойил Мушфиқ шеърияти кунлари танишган эдим. Davomini o'qish

Sobir Rustamxonli. She’rlar

013    Атоқли шоир Собир Рустамхонлини 70 ёши билан қутлаймиз!

      Собир Рустамхонли шеърлари билан ўтган асрнинг 70-йилларида, шоирнинг ўзи билан 2013 йилнинг ёзида танишдим. Ҳар йили 5 июнь — машҳур шоир Микойил Мушфиқ туғилган кунда Озарбайжонда ўтказиладиган Шоирлар кунига таклиф қилган дўстларим мендан кимлар  билан учрашмоқни исташимни сўрашганда  Собир Рустамхонли номини ҳам тилга олгандим. Бугун Бокуда атоқли шоирнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан тантанали маросим бўўлиб ўтади. Мен ўзбек шоирлари, шоир шеърияти ихлосмандлари номидан Собир Рустамхонлини чин дилдан қутлайман ва саломатлик, янги асарлар тилайман. Davomini o'qish

Sobir Rustamxonli. Shahnozning yodgori

077    Ўша оқшом куз қуёшининг ёруғида ўтмишининг қайси азиз кунидан бўлса ҳам бош кўтарган жуда ширин бир хотира уйғонган эди. Бутун борлиқ юракни ларзага солувчи табиийлик билан шовулларди. Тоғларнинг сийнасида барқ урган ўрмон улкан ўчоқдай ловуллпаб ёнар, қоялар олов шуъласи сингари осмон остида жилваланарди. Davomini o'qish

Ozarbayjon she’riyatidan namunalar.

033   Озарбайжон шеъриятидан намуналар: Микойил Мушфиқ, Самад Вурғун,Халил Ризо, Нигор Рафибейли,Бахтиёр Ваҳобзода, Ризо Халил Улуғтурк, Мамад Ораз, Собир Рустамхонли,Рамз Равшан, Рустам Беҳрудий, Салим Бабуллоўғли.
Ozarbayjon she’riyatidan namunalar: Mikoyil Mushfiq, Samad Vurg’un,Xalil Rizo, Nigor Rafibeyli,Baxtiyor Vahobzoda, Rizo Xalil Ulug’turk, Mamad Oraz, Sobir Rustamxonli,Ramz Ravshan, Rustam Behrudiy, Salim Babulloo’g’li.
Davomini o'qish

Sobir Rustamxonli: O’zbekiston dunyoning tafakkur nuqtasi.

sabir
Ўзбекистонга илк зиёратим туркий халқлар руҳини яшнатувчи ерларни кўриш, тарихнинг ва мангуликка дахлдор маданият нафасини, об-ҳавосини ҳис қилиш истагидан туғилганди. Қадим Афросиёб шаҳаридан, Самарқанддан бошланганди бу сафарим. Кейинроқ Бухорони, Хивани, Хоразм воҳасини, Фарғона водийсини, Наманганни ва, та­биийки, Тошкентни ҳам айланиб, яқиндан билиб, севганман. Ўз тақдирини Ўзбекистон билан боғлаган озарбайжонлик зиёлилар билан учрашган, улар ҳақида ёзувлар ёзганман. Ўзбекистонда ўтказилган сайловларда кузатувчи бўлганимни ҳам қўшиб қўйишим керак. Ҳар сафаримда қачонлардир пайдо бўлган чегаралар икки халқни бир-биридан айри тутганига қарамай, Озарбайжон ва ўзбек халқининг қалбан ва руҳан яқин эканлиги, ўртадаги енгилмас қардошлик туйғуси мени ҳайратлантирган. Davomini o'qish