Таржимондан: Юракни тилка-пора қилмоқ учун тақдири азал дабдурустдан кўкракка найза санчмайди. Пайт пойлайди. Бунга у устаси фаранг. Биз тақдири азалнинг ҳукмини “баҳонаи сабаб” деб қўя қоламиз, сўнг… Davomini o'qish
Teglar: Stefan Sveyg
Stefan Sveyg. Novella va hikoyalar
28 ноябрь — мен бениҳоя севган адиб Стефан Цвейг (Stefan Zweig) таваллуд топган кун
Видолашув мактубида Цвейгнинг ўзи шундай деганди: “Олтмиш ёшдан кейин ҳаётингни янгитдан бошлаш учун катта куч талаб қилинаркан. Менинг куч- қувватим эса узоқ йиллар давомида ватанимдан олисларда, сарсон-саргардонликда тугаб битди. Ўйлайманки, яхшиси, бошни баланд кўтариб, олий қадрияти озодлик бўлмиш тириклик китобига ҳозирнинг ўзида аёвсиз сўнгги нуқта қўйганим афзалдир. Мен барча ёр-биродарларимни олқишлаб қоламан. Узоқ давом этган қаро тундан кейин уфқни ана ўшалар кўришсин! Мен эса ғоят бесабрман ва улардан аввалроқ кетаман.” Davomini o'qish