Tiyonshohga tengdosh tarix bu… Ashraf Ahmedov bilan suhbat.

07   Энди икки оғиз сўз темуршунослик ва “темирчи”лик ҳақида. Мустақилликдан аввал Ўзбекистонда темуршунослик деярли йўқ эди. Маҳкам Абдураимов билан Бўрибой Аҳмедов тарихий мавзу нуқтаи назаридан темуршуносликка яқин эди. Бироқ улар давр тақозосига кўрами, Амир Темурга муносабатда Бартольд, Петрушевский, Якубовскийлар тарафдори бўлган. Менимча, чинакам темуршунос Асомиддин Ўринбоев эди…

Davomini o'qish

«Tafakkur» jurnalining 80-soni sahifalarida

002
Фикр аҳли суйиб мутолаа қиладиган «Тафаккур» журналининг жорий йилдаги 3-, умумий ҳисоб бўйича эса 80-сони нашрдан чиқди. Чоп этила бошлаганига йигирма йил тўлган журналнинг «тўёна» сонида ҳам муштарийларни теран мулоҳазага ундовчи материалларга кенг ўрин берилган. «Давлат қачон жамият назорати остида бўлишни хоҳлайди? Қачонки, у ўзининг тўғри йўлдан бораётганига, инсон манфаатларига хизмат этаётганига қатъий ишонса. Бугун давлатимизда ўзига ана шундай ишонч мавжуд ва бу юртимиз равнақи учун мустаҳкам пойдевор бўлаётир». Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. Mijmardagi cho’g’.

035
    Бугунги ёшларнинг китоб ўқимаётгани ҳақдаги ёзғиришлар ўрнига эҳтимол, замонавий тарзда интернет ресурсларидан фойдаланиш керакдир. Ёмоннинг ёнида яхшининг жой олмоғи, азалий курашнинг тезликка ҳамоҳанг шаклда истеъмолга киритилиши фақатгина бизнинг фойдамизга ишлайди. Ёшларнинг талпинаётган томонидан китоб чиқса ва бу унинг истакларига мос бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ботқоқда гул унганидек, компьютер экранига термулган нигоҳлар ана шу техника бағридан илиқ нур, ҳаёт топмоғи ҳам мумкин-ку. Шу ўринда миллийни севимли қилиш, тимсолга айлантира олиш бутун зиёлилар аҳлидан катта фидоийликни кутаётганини ҳис этмоқ лозимдир (Шодмонқул Саломнинг «Думалаётган тош»  мақоласидан). Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. «Ko’zimni yashnatsa rubobiy ranglar…»

0221
Шавкат Р а ҳ м о н. Абадият оралаб. Тошкент, “Mовароуннаҳр”, 2012.

Шавкат Раҳмон шеъри – тириклик ва тирикчилик тарҳу фарқи оша тийрак боқаётган нигоҳларга аталган, ҳақиқат ҳақида ёниб, мижмардаги чўғдай яллиғланиб турган эзгу, курашчан, юртпарвар, одамий қалблар шеъри. Davomini o'qish