Нима қилиш кераклигини ҳақиқатан билолмайман. Аммо унга: “Эрта-перта ўзим гаплашиб қўяман,” — дейман чор-ночор. Қачон келади ўша эртанги кун?.. Осмон тиниқ мовий тусга кирган эди. Кун, яшашимиз керак бўлган яна бир янги кун бошланмоқда. Хотиним ҳақли. Бу муаммони тезроқ ҳал қилиш керак. Ўғлим ётоғига элан-қаран кириб бормоқда. Унга бу ишларнинг абаслигини тушунтиришим керак. Бунинг беҳуда исён эканлигини англатмоғим лозим. Ётоқдан сакраб турдим. Davomini o'qish